7 Август 2021 йил 423

Ер сотувчи фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

2021 йил 1 июль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил март ойида, Янги Наманган туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Янги Наманган туманида жойлашган 5 сотихли ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, 3.000 АҚШ долларига сотиб, ҳужжатларини расмийлаштириб бермай, пулларни эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 август куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2021 йил 28 июль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил декабрь ойида таниши, Наманган шаҳрида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Наманган шаҳрида жойлашган 8 сотих ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, 1.800 АҚШ долларига сотиб, ҳужжатларини расмийлаштириб бермай, ҳозирги кунга қадар алдаб келаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 август куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech