26 Апрел 2022 йил 553

Ер билан боғлиқ фирибгарликка йўл қўйган шахс жавобгарликка тортилди.

2022 йил 15 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган аёл ариза билан мурожат қилиб, 2021 йил сентябрь ойида Наманган шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Наманган шаҳар Янги қурилиш МФЙ ҳудудида жойлашган 4 сотих ер участкасини сотиб беришини айтиб, ер ҳужжатларини олиб, 1982 йилда туғилган фуқарога ер участкаси ўзига тегишли эканлигини, ҳужжатларни расмийлаштиришда муаммо бўлмаслигини айтиб, 16.000 АҚШ долларига сотиб юбориб, пулларини эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 25 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech