30 Март 2022 йил 512

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Норин тумани 3-сектор ҳудудида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини ўз ҳисоб рақамида маблағини кўпайтириб, даромад олиши маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашда яхши бир имконият ҳамдир. Шу мақсадда ҳар бир маҳалла ҳудудида бўш турган ер майдонларини аниқлаб, терак кўчати қаламчаларини қилиш ҳамда унинг четига терак кўчатлари ўтқазиш бошланди.

Бугун туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, тумани ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда мутасаддилар Пастки Чўжа, Юқори Чўжа МФЙларида бўлиб, бу борада бошланган хайрли ишлар билан танишдилар ва нуронийлар, маҳалла фаоллари билан мулоқотда бўлишди.

Норин туман маҳаллаларида ҳам қўшимча имкониятлардан фойдаланиш, бўш турган ерларни топиб, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш бўйича тавсиялар берилди.

Иссиқхоналарни тартибга келтириш ва ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш, қўшимча даромад топиш имкониятлари ҳақида айтиб ўтилди.

Namangan viloyati IIB Axborot xizmati

Text to speech