"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев ташаббуси билан Косонсой туман 3-сектор ҳудудига 1100 туп дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Баҳор фаслида ҳалқимиз азалдан дарахт экишга одатланган. Яшил макон умуммиллий ҳаракати эса бу йўлда ватандошларимизни янада жипслаштирди. Наманган вилояти ИИБ бошлиғи Шухрат Алиев Косонсой тумани «Намуна» маҳалласидаги саноат зонасига ташриф буюриб ҳудудни ободонлаштириш борасида масъулларга керакли кўрсатмалар берди. Туман ИИБ раҳбарияти, маҳалла масъуллари, ёшлар етакчилари иштирокида бу ерда янги ниҳоллар экилди. Бу кўчатлар кун келиб азим дарахтга айланиши ва келажак авлод уларнинг соясидан баҳраманд бўлиши ният қилинди.
Шундан сўнг бошқарма бошлиғи тумандаги уюшмаган ёшлар билан учрашди. Уларнинг фан ва ҳунарга қизиқишлари, замонавий касбларга бўлган иштиёқ ҳақида яқиндан суҳбатлашди. Косонсой туман ИИБда хизмат қилаётган инспектор психологлар, профилактика инспекторлари ва ёшлар етакчиларига учрашувда иштирок этаётган йигит қизлар билан манзилли иш ташкил этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва касбга йўналтириш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати