2 Октябр 2021 йил 331

Ярим кечаси фуқарони тунаб кетган шахслар қўлга олинди.

2021 йил 29 сентябрь куни, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 27 сентябрь куни соат 03:00 ларда Чортоқ туманида йўл четида ўтирган вақтида, олдига Нексия русумли автомашинаси келиб тўхтаб, автомашинада бўлган уч нафар нотаниш шахслардан бири тушиб, қўлида бўлган 200.000 сўм пули бўлган сумкасини қўлидан тортиб олиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Чортоқ туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган А.Х.ни бошқарувидаги Нексия-2 русумли автомашинасида бирга келаётган шериги, Учқўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Х.И.лар содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech