27 Октябр 2021 йил 405

Янгиқўрғон тумани ИИБ ходимлари яшаш уйида гиёхванд модда сақлаб келаётган шахсни аниқлашди.

2021 йил 16 октябрь куни вилоят ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили ва Янгиқўрғон туман ИИБ 1-сон ИИБ бошлиғи ва ЖҚБ тезкор вакили, ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқарони яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, молхонасидан қора рангли целлофан пакетга ўралган ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 6,18 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 19 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech