Янги йилни бешикаст қарши олинг!
Қиш фасли кириб келиши билан кўча кўйда пақилдоқларнинг ёқимсиз шовқини қулоқни қоматга кетиради. Бу эса айниқса янги йил байрами арафасида кўп учрайдиган ҳолатдир. Биламизки болалар орасида пиротехника воситаларига бўлган қизиқиш кучли, бироқ бу воситалар ҳар доим ҳам инсонларга қувонч улашавермайди. Яъни ундан нотўғри фойдаланиш оқибатида болалар ва хатто катталар ҳам турли даражадаги тан жарохатлари олишлари ҳам мумкин.
Шу каби ҳолатларни олдини олиш, байрам арафасида аҳолини айниқса ёшларни пиротехника воситаларидан фойдаланмасликка чақириш мақсадида Наманган вилояти ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ томонидан Наманган шаҳридаги 4та сектор ҳудудида давра суҳбати ташкил этилди.
Наманган муҳандислик қурилиш институти қошидаги академик лицейда ўқувчилар, устозлар, маҳалла фаоллари иштирокида бўлиб ўтган суҳбат давомида батальон командири ёшларга пиротехника воситаларини сотиш, сақлаш, ишлаб чиқариш, мамлакат худудига олиб кириш қонун билан қатъий тақиқлангани, бунинг учун жиноий жавобгарлик жазоси мавжудлигини алоҳида таъкидлаб, ушбу воситаларнинг салбий оқибатларини ўзида акс эттирган видеоролик ҳам намойиш этилди.
Бу каби давра суҳбатлари қолган сектор ҳудудларида ҳам кенг кўламда ўтказилди. бундан мақсад Наманган аҳолисини яқинлашиб келаётган янги йил байрамини тинч ва осуда бешикаст ҳолда кўтаринки руҳда кутиб олишларини таъминлашдир.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати