19 Октябр 2020 йил 490

Яна бир фирибгарга қонуний чора кўрилди.

Шу йил 17 октябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил март ойида таниши, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Хундай русумли автомашинасини 10.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, 600 АҚШ долларини бериб, қолган пулларини шу йилнинг 1 октябрь кунигача беришини айтиб пулларини бермай автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 7 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech