Хурматли фуқаролар, фирибгарлардан огоҳ бўлинг!
Шу йил 8 декабрь куни Наманган шаҳрида яшовчи 1981 йилда туғилган фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил июль ойида Наманган шаҳрида яшовчи 1984 ва 1983 йилларда туғилган фуқаролар уни ишончига кириб, Латвия давлатидаги ишлаб чиқариш заводларига ишга юборишларини айтиб, 4.300 АҚШ долларини олиб, ишга юбормай, пулларини ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликларини маълум қилган ва чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 17 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
9 декабрь куни Наманган шаҳрида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йил ноябрь ойидан шу йил январь ойига қадар, Наманган шаҳрида яшовчи 1977 ва 1980 йилларда туғилган фуқаролар унинг ишончига кириб, танишлари орқали унга истеъмол кредит чиқариб, маиший техника воситалари олиб беришларини айтиб, фуқаронинг номига Наманган шаҳридаги “Саноатқурилишбанк”дан 14.500.000 сўм ва “Агробанк” Чортоқ филиалидан 17.500.000 сўм кредит олиб, банк орқали Наманган шаҳрида жойлашган “Технопарк” номли савдо шаҳобчаси ҳисоб рақамига ўтказиб, савдо шаҳобчасидан аризачини номига шартнома тузиб, шартнома орқали нархи 32.000.000 сўмлик турли хил маиший текника воситаларини олиб кетиб, унга бермай, бошқа шахсларга сотиб юбориб, пулларни ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликларини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 17 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати