9 Феврал 2021 йил
411
“Хундай” эгаси 35.000 АҚШ долларига чув тушди.
2021 йил 21 январь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 24 сентябрь куни, Чуст туманида яшовчи, 2018 йилда Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан судланган, 1988 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, “Хундай-STAREX русумли автомашинасини 35.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулини 2 ой ичида беришини айтиб, автомашинани олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ҳозирги кунга қадар бермаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 8 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати