6 Май 2021 йил 358

“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан 3 авлод учрашуви бўлиб ўтди.

Президентимизнинг “Хотира ва қадрлаш куни” байрамини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора тадбирлари тўғрисидаги Қарорида белгиланган қатор тадбирлар ижросини амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 6-май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хавлқаро аэропортларда хаввфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Наманган шаҳрида жойлашган 7254 сонли ҳарбий қисмда 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” байрами ҳамда 2-жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллигига бағишланган 3 авлод учрашуви тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда ўқувчи ёшлар, ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучларимизнинг фахрийлари иштирок этди. Тадбир давомида ўқувчилар қисмда ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлар билан танишиб чиқдилар. Учрашув якунида ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи ёшлар ўртасида спорт беллашувлари ҳам бўлиб ўтди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech