Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Уйчи тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари ҳамда Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларидаги қонунчилик ижроси устидан назорат қилиш бўлими, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон Фармони талабларини ижроси юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, маҳаллалар кесимида 1088 та оилаларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, ўрганиш давомида аниқланган 408 та муаммолардан 274 тасининг ҳал этилишига эришилган.
Шунингдек, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга 185 та “Ҳимоя ордери” расмийлаштириб берилган.
Ҳимоя ордери берилган оилаларда олиб борилган профилактик ишлар натижасида 38 та оила яраштирилиб, 106 та оилаларда низолар бартараф этилишига эришилди.
Бу борада амалга оширилаётган ишлар давом эттирилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати