Хотин-қизлар фаолининг 6 ойлик фаолияти бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташаббуси билан Наманган вилояти "Ишга марҳамат" мономаркази конференция залида маҳалла хотин-қизлар фаолининг 6 ойлик фаолияти давомида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилган ишларнинг муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси "Хотин-қизлар ўртасида илм-фан ва инновацияни ривожлантириш" бўлими бошлиғи Карима Норқулова, вилоят ҳокимининг ўринбосари Динара Якубова, шаҳар, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари ҳамда ҳамкор ташкилот масъуллари иштирок этди. Йиғилишда 14 нафар туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари иш ташкил қилишда дуч келаётган муаммоларини айтиб ўтишди. Ҳимоя ордерини бериш масаласи юзасидан томонларнинг фикрлари эшитилди, ичкиликка ружу қўйган аҳоли ундан тазйиққа учраб келаётган хотин-қизларга ҳимоя ордери бериш бу ечим эмас. Бу каби эркаклар билан соғлиқни сақлаш бошқармаси алоҳида ишлаши кераклиги айтилди. Учрашувдан асосий мақсад тизимда самарали иш олиб боришда вилоятдаги бошқарма ва ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишдир.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати