8 Ноябр 2021 йил 453

Хўроз уриштириш ўйинини ташкил этганлар қўлга олинди.

Жорий йил 6 ноябрь куни Чуст туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, Чуст туманида жойлашган “Миллий ўйинлар” ниқоби остида қонунга хилоф равишда таваккалчиликка асосланган хўроз уриштириш йўли билан қиморхона ташкил этилганлиги, бу ерда фуқаролар ўйинда қатнашувчи хўрозларга пул тикиб хўроз уриштираётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Шу куни фуқаронинг мурожаати юзасидан вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Чуст туманида ташкил этилган пул тиккан ҳолда хўроз уриштириш ўйини учун мўлжалланган махсус жой қурилганлиги аниқланиб, ушбу фаолият билан шуғулланиб келган шахслар ашёвий далиллар билан бирга қўлга олинган.

Ўтказилган тадбир давомида хўроз уриштириш ўйинига 130 нафар фуқаролар ташриф буюрганлиги, ташриф буюрган фуқароларнинг ҳар биридан кириш учун 25.000 сўмдан пул йиғиб олингани аниқланиб, кириш жойидаги кассадан жами 5.700.000 сўм миқдоридаги пуллар, хўроз уриштириш учун махсус майдондан икки дона хўрозлар далилий ашё сифатида олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 7 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 278-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech