23 Декабр 2020 йил 268

Хонадоннинг ер тўласида пиротехника воситаси борлиги аниқланди.

2020 йил 15 декабрь куни Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ КИЖҚКБ, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир натижасида  Наманган шаҳрида яшовчи 1988 йилда туғилган, фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонининг ер тўласида 1920 дона қутида ҳар бир қутининг баҳоси 25.000 сўм бўлган умумий бахоси 48.000.000 сўмлик "ТРЕНИЯ" номли пиротехника воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу пиротехника воситалари далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган терговга қадар текширув ҳужжатлари қонуний қарор қабул қилишлик учун Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБга юборилди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech