Хонадонни тунаган шахс қўлга олинди.
2020 йил 19 декабрь куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1961 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 18 декабрь куни кечки вақтдан 19 декабрь куни соат 09:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига девор ошиш йўли билан кириб, хонада бўлган умумий нархи 4.000.000 сўмлик бир дона мантиқозон, “Артел” русумли телевизор ҳамда овоз кучайтиргич аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
2020 йил 20 декабрь куни ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, вилоят ИИБ ТЭҚКБ ЎМИБ тезкор вакили ва туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари, ҲПБ профилактика инспектори ҳамда ЙҲХГ инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чортоқ туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 20 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати