5 Феврал 2021 йил 230

Хонадонни тунаган шахс ҳибсга олинди

Жорий йил 4 февраль куни Чуст туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ЭКГ катта эксперти ва ТБ терговчиси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида 2020 йил 29 декабрь куни соат 10:00 ларда Чуст туманида яшовчи фуқаронинг Чуст шаҳар Садача маҳалласида жойлашган котеджига эшик қулфини калит танлаш йўли билан очиб кириб, хонада бўлган умумий нархи 10.000.000 сўмлик сантехника буюмларини ўғирлаб кетган шахс Учқурғон туманида яшовчи муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган шахс эканлиги аниқланиб, ашёвий далиллар олинган ва унинг ўзини 6-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech