3 Декабр 2020 йил 505

Хонадонни тунаган ўғри қўлга олинди.

2020 йил 2 декабрь куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1953 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси Чортоқ туманида жойлашган котежида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига девор ошиш йўли билан кириб, хонада бўлган нархи 1.300.000 сўмлик бир дона телевизорини, 3.000.000 сўм пулларини ҳамда нархи 1.700.000 сўмлик бир дона “Гулбашакар” номли тилла узугини ўғирлаб кетилганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

­Чуртоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, ЖҚБ катта тезкор вакили ва ЭКГ эксперти ҳамда ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 2 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech