19 Феврал 2021 йил 545

Хонадонингизни қаровсиз қолдирманг!

2021 йил 16 февраль куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси, яшаш уйи дарвозаси қулфланмаганлигидан фойдаланган номаълум шахс, ичкарига кириб, мехмонхонасида бўлган қўл сумкасидан 2.500.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Вилоят ИИБ ТЭҚКБ бўлинма бошлиғи, Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.namviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: