22 Июн 2023 йил 223

Хонадонида наша етиштираётган фуқаролар аниқланди

2023 йил 9 июнь куни ўтказилаётган “Қорадори-2023” тадбири давомида Чуст туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан шу туманда яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаронинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасидаги экинлари орасида 3 туп наша ўсимлигини парваришлаётганлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКМнинг хулосасида ушбу ўсимлик таркибида гиёҳванд модда тетрогидроканнабинол сақловчи Каннабис (наша) ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.

Шунингдек, шу туманда яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаронинг ҳам маҳалласида жойлашган дала ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, экинлари орасида 5 туп наша ўсимлигини парваришлаётганлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

 Наманган вилояти ИИБ ЭКМнинг хулосасида ушбу ўсимлик таркибида гиёҳванд модда тетрогидроканнабинол сақловчи Каннабис (наша) ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech