Хонадонида “Марихуана” сақлаётган фуқаро қўлга олинди.
2021 йил 12 январь куни Уйчи туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари ва ТБ терговчилари томонидан, Уйчи туманида яшовчи, 2001 йилда Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан судланган, 1971 йилда туғилган фуқарони яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш хонадонидаги кроват тагида ва яшаш уйи том қисмида ўткир ҳидли, гиёҳванд моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасида, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 89,69 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 12 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати