18 Март 2022 йил 456

Хонадонида “Марихуана” сақланаётган шахс аниқланди

2022 йил 13 март куни Чортоқ туман ИИБ ҲПМБ профилактика инспектори томонидан, Чортоқ туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқарони яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлисидаги хашакхонасидан 3 та целлофан пакетда ўралган гиёҳванд моддасига ўхшаш ўсимлик ва 2 дона елим бакалашка идишда ҳамда бир дона чойнак қопқоқларининг сиртқи юзаларида гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 29,91 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 15 март куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech