12 Август 2023 йил
421
Хонадонида “Марихуана” сақлаб келаётган фуқаро аниқланди
2023 йил 29 июль куни “Қорадори-2023” тадбири давомида Давлатобод туман ИИБ ходимлари томонидан шу туманда яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда яшаш хонадонининг ҳожатхонасида оқ ва сариқ рангли қоғоз парчасида майдаланган ва қуруқ ҳолатдаги гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.
Наманган вилоят ИИБ ЭКМнинг хулосасида ушбу модданинг соф оғирлиги 2,9 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати