11 Феврал 2022 йил 427

Хонадонида “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган фуқаро аниқланди

2021 йил 5 февраль куни Тўрақўрғон туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи, тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика инспектори томонидан ўтказилган “Ёшлар гиёҳвандликка қарши ойлиги” тадбирлари давомида, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1948 йилда туғилган фуқарони яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ертўласидан 17 дона ҳамда ўзининг ёнидан 2 дона гугурт қутисига солинган, ўткир хидли, кўкимтир рангли, қуруқ ҳолдаги гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 110,21 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат ўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 7 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech