3 Июн 2021 йил 322

Хонадонида гиёҳванд ўсимлик парваришлаётган фуқарога чора кўрилди.

Шу йил 17 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2021” тадбири давомида, Уйчи туман ИИБ ходимлар томонидан, туманда яшовчи, 1959 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйи ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлисидаги эканлари орасида 3 туп кўкнор ўсимлигини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу ўсимликлар таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Кўкнор” ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech