Хонадонга тушган ўғри ушланди
Жорий йил 10 июль куни Чуст туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 7 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс маҳалласида жойлашган хонадонига девор ошиб кириб, меҳмонхонасида бўлган нархи 250.000 сўмлик қўл соати, нархи 1.000.000 сўмлик планшети ва 500.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Чуст туман ИИБ ЭКБ катта эксперт-криминалисти Б.Мелибоев томонидан воқеа содир бўлган жойнинг кузатув камерасига тушган номаълум шахснинг юз қисми олиниб, вилоят ИИБ ЭКМда мавжуд “Автоматлаштирилган шахсни қиёфасидан идентификация қилиш тизими”да текширилганда, ушбу жиноятни шу туманда яшовчи, 1982 йилда туғилган шахс эканлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати