14 Апрел 2022 йил 420

Хонадонга тушган ўғри қўлга олинди.

2022 йил 12 апрель куни Наманган туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил апрель ойи бошида номаълум шахс, яшаш хонадони ётоқхонасида бўлган умумий нархи 14.000.000 сўмлик 4 дона тилла узуклари ва бир жуфт тилла балдоғини ўғирлаб кетганлигини, бундан ташқари 2022 йил 11 апрель куни соат 17:00 дан 21:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига девор ошиб кириб, ётоқхонасини тинтиб кўриб, бирор бир моддий қийматлик ололмасдан ходиса жойидан яширинганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech