Хонадондан телевизор ўғирлаган эркак ушланди
2021 йил 3 август куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 22 июль кунидан 1 август кунига қадар бўлган вақт оралиғида яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, дераза ойнасини синдириб кириб, хонадонда бўлган нархи 1.740.000 сўмлик “Артел” русумли телевизорни ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 5 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати