5 Август 2023 йил
397
Хонадондан қурилиш анжомларини ўғирлаган шахс ушланди
2023 йил 28 июль куни Давлатобод туманида яшовчи, 1960 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш ҳонадонига девор ошиб кириб, ҳовлисида бўлган умумий нархи 300.000 сўмлик қурилиш асбоб-ускуналарини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Янги Наманган туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу холат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати