Хонадондан ўғирланган уй-рўзғор буюмлари эгасига қайтарилди.
2022 йил 29 ноябрь куни, Наманган шаҳар Давлатобод тумани Юксалиш МФЙда яшовчи, уй бекаси, Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Мурожаатчи кечаси номаълум шахс, яшаш хонадонига эшик қулфини бузиш йўли билан кириб, омборхонасида бўлган нархи 2.000.000 сўмлик уй-рўзғор буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБ катта эксперти томонидан воқеа жойини кўздан кечиришда олинган 2 дона қўл бармоқ излари, Бошқарма ЭКМда мавжуд шахсни идентификация қилиш тизимида текширилганида, ушбу қўл бармоқ излари, Наманган шаҳар Давлатобод тумани Юксалиш МФЙда яшовчи, 2019 йилда ўғирлик жинояти билан судланган, 1990 йилда туғилган шахснинг қўл бармоқ изларига мос келганлиги аниқланди. Мазкур шахсдан далилий ашёлар олиниб, жиноят иши юритувига қўшилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати