15 Декабр 2021 йил 620

Хонадондан “Марихуана” топилди

Шу йил 10 декабрь куни Янгиқўрғон туман ИИБ ҲПМБ профилактика инспектори томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган фуқарони яшаш уйи ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, ошхонасидаги туйнукдан ва ётоқхона токчасидан қора рангли целлофан пакетга ўралган, ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 15,64 грамм бўлган “Марихуанна” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 12 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech