10 Март 2021 йил 412

Хонадондан “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилди.

Шу йил 25 февраль куни туман ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакиллари, ҲПБ профилактика инспектори ва вилоят ИИБ ЙҲХБ 1-сафарбарлик гуруҳи командирлари томонидан, Косонсой туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув тергов ҳаракатлари давомида, яшаш уйининг токчасидан оқ қоғозга ўралган ўткир ҳидли, оч-яшил рангли, қуруқ ҳолатдаги нашасимон ўсимлик борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 4,97 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech