Хонадондан маиший техникалар ўғирланди
2022 йил 12 март куни, Поп туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 6 март кунидан 12 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида, яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, яшаш хонадони кириш эшигини бузиш йўли орқали кириб, хонадонида бўлган умумий нархи 4.500.000 сўмлик 1 дона “Артел” русумли телевизори ва 1 дона “Шиваки” русумли электропечларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Поп туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 17 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати