15 Декабр 2021 йил 455

Хонадондан кўп миқдорда пиротехника маҳсулотлари топилди

Жорий йил 8 декабрь куни Наманган вилоят Учқўрғон туман ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакиллари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Учқўрғон туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқарони яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадан турли хажмдаги 21 дона қоғоз қутилари ичида 12 дона “9-D” номли, 16 дона “Королевский солют” номли, 2 дона “Фитил” номли, 16 дона “Панда” номли, 24 дона “Волк” номли, 1440 қути “Трения” номли,  5000 қути “Бенгальские огни” номли, 9800 дона “Свича бенгальские” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 9 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 2501-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech