Хонадондан компьютер ва қозонларни ўғирлаган шахс қўлга олинди.
2021 йил 2 сентябрь куни, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 09:00 дан соат 13:30 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйида хеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, яшаш уйига дарвозаси орқали кириб, хонада бўлган нархи 300.000 сўмлик “Ленова” русумли компьютерини ва нархи 100.000 сўмлик 3 дона қозонларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар Янги Наманган тумани ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни қўшниси, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати