3 Апрел 2021 йил 369

Хонадондан кийим-кечак ва пулларни ўғирлаган шахс ушланди.

Жорий йил 31 март куни Наманган туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 11:00 ларда яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, хонадонига девор ошиб кириб, умумий нархи 6.040.000 сўмлик кийим-кечаклари ва 400.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакиллари ва ҲПБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган туманида яшовчи яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланиб, тегишли кўргазмалар олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech