Хонадондан идиш ва кийимларни ўғирлаган шахс аниқланди.
Шу йил 26 ноябрь куни Чортоқ туманида яшовчи 1988 йилда туғилган аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 24 ноябрь кунига ўтар кечаси яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, яшаш уйи ҳовлисига девор ошиш йўли билан кириб, ётоқхонасида бўлган умумий нархи 3.000.000 сўмлик бир дона “Zepter” номли идишлар тўпламини, болалар кийим-кечакларини ҳамда бир дона одеялини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Чортоқ тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ҳамда ҲПБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни шу туманда яшовчи 1973 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 5 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати