28 Июл 2021 йил 347

Хонадондан 60 миллион сўмлик тақинчоқлар ўғирланди

2021 йил 25 июль куни соат 17:30 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1977 фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 09:00 дан соат 17:30 гача бўлган вақт оралиғида, яшаш хонадонига хеч ким йўқлигидан ва дарвоза эшиги ёпилмаганлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлига кириб, ётоқхонасидаги шкаф устида бўлган турли хилдаги жами 60.000.000 сўмлик тилла тақинчоқлари ва 2.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ЭКБ эксперти томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган ва Наманган шахрида яшовчи, 2001 йилда туғилган аёллар содир этганликлари аниқланган.Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 июль куни  Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech