Хонадондаги сейф ва унинг ичидаги пуллар ғойиб бўлди.
Жорий йил 12 ноябрь куни, Чуст туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаьлум шахс, яшаш уйи ҳовлисига девор ошиш йўли билан кириб, яшаш уйида қурилиш бўлаётганлиги сабабли ҳовлисига олиб чиқиб қўйган темир сейфини ва уни ичида бўлган ҳужжатларини, 8.500 АҚШ долларини, 2 дона эркаклар қўл соати, 4 дона аёллар тилла узуги ҳамда фуқаролик паспортини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ТЭҚКБ бошлиғи, тезкор вакили ва ЖҚБ тезкор вакили ҳамда ҲПМБ профилактика инспектори, ЭКГ экспертлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Чуст туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Тегишли кўргазмалар олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати