20 Август 2021 йил 325

Хонадон қаровсиз қолмаган, бироқ, токчадаги телефон ўғирланди.

2021 йил 18 август куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси, яшаш уйида ухлаб ётганлигидан фойдаланган номаълум шахс, хонадаги токчада бўлган “HUAWEI Y6 prime” русумли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 18 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech