15 Декабр 2021 йил
402
Хонадон эшиги очиқ қолдирилди. Велосипед ўғирлаб кетилди.
Жорий йил 12 декабрь куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 09:00 дан соат 11:00 гача бўлган вақт оралиғида, яшаш хонадони дарвоза эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланган номаълум шахс, дарвозахонада бўлган нархи 700.000 сўмлик бир дона “Урал” номли велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Чортоқ туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, қайнакаси, Чортоқ туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати