9 Сентябр 2021 йил
351
Ходимларнинг шубҳаси ўз тасдиғини топди.
2021 йил 8 сентябрь куни соат 13:30 ларда, Тўрақўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари, ТЭҚКБ тезкор вакили ҳамда ҲПМБ профилактика инспекторлари Ёртепа МФЙ ҳудудида маҳаллабай тизимида хизмат олиб бораётганларида, нотаниш фуқаро бир бош молни етаклаб кетаётганида, шубҳали ҳаракатланганлиги учун у билан суриштирув ҳаракатлари олиб борилганида, ушбу фуқаро, Косонсой туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро эканлиги аниқланиб, у Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқарони ушбу молини уни дала майдонидан ўғирлаб кетаётганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 8 сентябрь куни Ўз.Р ЖК 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати