21 Май 2022 йил 673

Ҳодимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 мартдаги ЎРҚ-761-сон “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни мазмун ва моҳиятини ходимларга тушунтириш мақсадида Наманган вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш хизмати томонидан ходимлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 мартдаги ЎРҚ-761-сон “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 1-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 991-модданинг биринчи қисми «қонунга хилоф тарзда бериш» деган сўзлардан кейин «шунингдек ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш» деган сўзлар билан тўлдирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига: ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш; давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлаш юклатилган.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан, яъни 2022 йил 30 март кунидан эътиборан кучга кирди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech