15 Март 2021 йил 668

Хизмат интизомини таъминлаш мақсадида жазони ижро этиш муассасаси ходимлари билан учрашув ташкил этилди.

Наманган вилояти ИИБ 6-сонли тергов ҳибсхонасида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув бўлиб ўтди. Уйчи туман Маданият марказида ўтказилган ушбу учрашувда, ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Наманган вилоят бўйича бўлими ЎМИБ Катта тезкор вакили, Уйчи туман хокими ўринбосари ва Уйчи туман бош имом хатиби иштирок этишди.

Учрашувда, мамлакатимизда сўнги йилларда барча соҳалар каби ички ишлар органларида ҳам давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ҳамда ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар ҳақида тўхталиб, тизимдаги ислоҳотлар нафақат таркибий ва ташкилий жиҳатдан, балки, ходимларни  ижтимоий  қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидланди. Бироқ, кенг имкониятларга қарамасдан, билдирилган ишончни оқлаш ўрнига, айрим ходимлар томонидан тизим шаънига путур етказувчи ҳатти-ҳаракатлар кузатилаётгани афсус билан таъкидланиб, келгусида шахсий таркиб ўртасида салбий ҳолатлар, шу билан бирга, ходимлар томонидан таъмагирлик ва йўл транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш, касб маданиятига қатъий риоя қилиш лозимлиги алоҳида айтиб ўтилди.

Шундан сўнг, ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси Наманган вилояти бўйича бўлими ҳамда вилоят ИИБ Ахборот хизмати ҳамкорлигида тайёрланган, ўз хатоси туфайли ИИО сафидан четлатилган ҳамда билиб-билмай эгри йўлга кирган ходимлар ҳаёти акс эттирилган "Қора доғ" номли кўрсатув ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига намойиш этилди.

Учрашув якунида эса, ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашиб ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига ИИВнинг ташаккурномалари топширилди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech