11 Сентябр 2020 йил 659

Хайдовчи юқори тезликда тезёрдам автомашинасига бориб урилди.

2020 йил 1 сентябрь куни соат 07:30 ларда, Наманган-Уйчи-Учқўрғон йўлининг 23 км.да, Кесканёр МФЙ ҳудудида, Уйчи туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро Эпика русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Уйчи туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги, Уйчи туман тез тиббий ёрдам бўлимига қарашли Дамас русумли автомашинасини орқа томонига бориб урилган. Натижада, Дамас русумли автомашинада бўлган ҳамшира, Уйчи туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаронинг чап томон 7-қовурғасини ёпиқ синиши ташҳиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech