24 Декабр 2020 йил
426
Хайдовчининг эхтиётсизлиги оқибатида пиёда жабрланди.
2020 йил 15 декабрь куни соат 19:00 ларда, Наманган шаҳар А.Навоий кўчасида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро Ласетти русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Мингбулоқ туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган қизни уриб юборган.
Натижада, пиёда бош мия ёпиқ шикасти, чаноқ суякларини ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 22 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати