Хайдовчи эхтиётсизлиги туфайли ўз хаётига зомин бўлди.
Жорий йилнинг 11 январь куни соат 08:30 ларда, Ишонч МФЙ Чортоқ йўли кўчасида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро йўл варақаси орқали, МЧЖга тегишли бўлган Дамас русумли автомашинани бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четидаги бетон столбага урилган.
Натижада, ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган ва автомашина салонида бўлган шу МЧЖда тикувчи бўлиб ишловчилар, Чортоқ туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган ва Чортоқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган аёллар бош мия чайқалиши ташхиси билан шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати