5 Апрел 2022 йил 424

Харидор фирибгар бўлиб чиқди.

2022 йил 29 март куни Наманган шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил январь ойида Наманган шаҳрида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Ласетти русумли автомашинасини 18.000 АҚШ долларига 9 ой муддатда бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиб, пулларни бермай автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech