Вояга етмаган шахс телефон ва пулларни ўмарди
Жорий йил 14 декабрь куни, Наманган туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 14 декабрь куни соат 10:30 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳар Чорсу деҳқон бозорида савдо қилаётган вақтида савдо раста устида қаровсиз қолдирган нархи 1.500.000 сўмлик “Самсунг-Галакси DJ-7” русумли уяли телефон аппарати ва ғилофи орасида бўлган 200 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чортоқ туманида яшовчи, 2004 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 14 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати