31 Июл 2023 йил
367
Вояга етмаган шахс қўшнининг уйига ўғирликка тушди
2023 йил 23 июль куни Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс яшаш уйига девор ошиб кириб, ётоқхонасида бўлган нархи 3.000.000 сўмлик телевизорини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни аризачининг 2008 йилда туғилган вояга етмаган қўшниси содир эканлиги аниқланган. Ундан ашёвий далил олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати